date
views 429

Осиё чемпионлари бўлган Ўзбекистон ёш футболчиларига автомобиллар совға қилинади!

Осиё чемпионлари бўлган Ўзбекистон ёш футболчиларига автомобиллар совға қилинади!
Саудия Арабистонида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финалида ғалаба қозониб, катта муваффақиятга эришган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига муносиб тарзда совғалар топшириладиган бўлди.

Маълум бўлишича, қитъа чемпионатида тарихий зафарни қўлга киритган ёш футболчиларимизга "Chevrolet Cobalt" автомобили топширилади. Шунингдек, терма жамоа мураббийлар штабига эса "Chevrolet Tracker" автомобили совға қилинадиган бўлди.


Ислом Исмоилов раҳбарлигида Осиё чемпионатида иштирок этган ва катта жасорат кўрсатиб, чемпионликни қўлга киритган терма жамоамиз бугун соат 19:00да Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, финал баҳсида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа мезбони бўлган Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Ушбу ҳал қилувчи учрашувда вакилларимиз икки нафар футболчининг қизил карточка олиши сабабли оғир вазиятда қолган бўлса-да, ёш футболчиларимиз ҳақиқий мардлик, шижоат ва жасорат кўрсатиб, ғалабани қўлдан бой беришмади ва мамлакатимизнинг шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.

Ушбу тарихий ғалаба халқимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олинмоқда ва чемпионларни муносиб совғалар билан рағбатлантириш орқали уларнинг зафарларини янада қадрлаш ва ёш футболчиларни янги ютуқларга руҳлантириш мақсад қилинган.

Ўзбекистон футболининг келажагини белгилайдиган ёш авлод вакилларига омад тилаб қоламиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё чемпионлари бўлган Ўзбекистон ёш футболчиларига автомобиллар совға қилинади!