Абдуқодир Ҳусанов Беллингемни Мбаппе ва Винисиусдан кучлироқ деб айтди

Қисқача
Абдуқодир Ҳусанов «Реал Мадрид»га қарши баҳсда Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппедан кўра Жуд Беллингемга қарши ўйнаш қийинроқ бўлганини айтди. Ўзбекистонлик ҳимоячи Беллингем жисмоний томондан жуда бақувват экани, у билан курашиш ва уни тўхтатиш катта куч талаб қилганини таъкидлади. Ҳусанов қишки трансфер ойнасида «Ланс»дан «Манчестер Сити»га ўтган ва клуб сафида барча турнирларда 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизмати раҳбари ҳамда машҳур футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев «90minut» подкастида «Манчестер Сити» клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ қизиқарли воқеани айтиб ўтди.
Подкастдаги суҳбат давомида Файзиев Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Реал Мадрид»га қарши кечган жавоб баҳсида Абдуқодирнинг қайси футболчи билан ўзаро курашиш энг қийин бўлгани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Журналист ўзбекистонлик ҳимоячига савол берган: «Мадрид клубида Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе ҳамда Жуд Беллингем каби юлдузларга қарши майдонга тушдинг. Улар орасида энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи ким бўлди?».
Ҳусанов ўйин пайтида бир неча бор юзма-юз келганига қарамасдан, на Мбаппени ва на Винисиусни тилга олди. Унинг жавоби Файзиевни бироз ҳайратга солди:
«Ҳақиқатан, учаласи ҳам кучли футболчилар, аммо улар ичида энг қийини Жуд Беллингемга қарши ўйнаш бўлди. Чунки Беллингем жисмоний томондан жуда бақувват, у билан курашиш ва уни тўхтатиш жуда катта куч талаб қилди», – деб жавоб берган Абдуқодир.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов қишки трансфер ойнасида Франциянинг «Ланс» клубидан Англия чемпиони «Манчестер Сити» сафига қўшилган эди. Ўзбекистонлик футболчи «шаҳарликлар» таркибида ҳозиргача барча турнирлар доирасида 9 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобини битта гол билан бойитишга эришган. Ҳусанов ўзининг кучли ўйинлари билан тезда «Сити» мухлислари эътиборига тушди ва мураббийлар ишончини қозонди.
Футболчи яқин йилларда ўз позициясида жаҳон даражасидаги юлдузлардан бирига айланиши тахмин қилинмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Подкастдаги суҳбат давомида Файзиев Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида «Реал Мадрид»га қарши кечган жавоб баҳсида Абдуқодирнинг қайси футболчи билан ўзаро курашиш энг қийин бўлгани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Журналист ўзбекистонлик ҳимоячига савол берган: «Мадрид клубида Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе ҳамда Жуд Беллингем каби юлдузларга қарши майдонга тушдинг. Улар орасида энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи ким бўлди?».
Ҳусанов ўйин пайтида бир неча бор юзма-юз келганига қарамасдан, на Мбаппени ва на Винисиусни тилга олди. Унинг жавоби Файзиевни бироз ҳайратга солди:
«Ҳақиқатан, учаласи ҳам кучли футболчилар, аммо улар ичида энг қийини Жуд Беллингемга қарши ўйнаш бўлди. Чунки Беллингем жисмоний томондан жуда бақувват, у билан курашиш ва уни тўхтатиш жуда катта куч талаб қилди», – деб жавоб берган Абдуқодир.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов қишки трансфер ойнасида Франциянинг «Ланс» клубидан Англия чемпиони «Манчестер Сити» сафига қўшилган эди. Ўзбекистонлик футболчи «шаҳарликлар» таркибида ҳозиргача барча турнирлар доирасида 9 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобини битта гол билан бойитишга эришган. Ҳусанов ўзининг кучли ўйинлари билан тезда «Сити» мухлислари эътиборига тушди ва мураббийлар ишончини қозонди.
Футболчи яқин йилларда ўз позициясида жаҳон даражасидаги юлдузлардан бирига айланиши тахмин қилинмоқда.
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг































Изоҳлар 0
…