
Португалиянинг афсонавий ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ал Насср» клуби билан янги, жуда сердаромад шартномани имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда халқаро спорт оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.
Маълумотларга кўра, янги битимга асосан 40 ёшли португалиялик футбол юлдузи йиллик 171 миллион фунт стерлинг ишлаб топади. Бу эса футбол оламидаги энг йирик ва рекорд маошлардан бири бўлиб тарихга киради.
Роналдунинг янги шартномасига кўра даромадини батафсил ҳисоблаганда қуйидаги ажойиб кўрсаткичлар намоён бўлади:
- Ҳар ойда: 14 миллион 289 минг фунт.
- Ҳар ҳафтада: 3 миллион 298 минг фунт.
- Ҳар куни: 471 минг фунт.
- Ҳар соатда: 19 минг 600 фунт.
- Ҳар дақиқада: 327 фунт.
- Ҳар сонияда: 5,45 фунт.
Шундай қилиб, Криштиану ҳар бир сонияда қарийб 5 фунтдан кўпроқ даромад оладиган бўлади.
Роналду 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг «Ал Насср» жамоаси сафида ўйнамоқда. У бу клуб билан аввал ҳам рекорд даражада юқори маош билан келишув имзолаган эди. Энди эса унинг маоши янада кўтарилиши кутилмоқда.
Футбол юлдузи фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид» ва «Ювентус» каби машҳур клубларда ҳам фаолият юритган. Бугунги кунгача унинг профессионал фаолиятида кўплаб шахсий ва жамоавий совринлар мавжуд.
Бу янги шартнома билан Криштиану Роналду нафақат футбол тарихидаги энг бой футболчилардан бирига айланади, балки профессионал фаолиятини юқори даражада якунлаш имкониятига ҳам эга бўлади.
Ҳозирги пайтда футбол мухлислари ва спорт экспертлари бу хабарни қизғин муҳокама қилишмоқда. Роналдунинг бундай йирик маош олиши, албатта, футбол дунёси учун эътиборли янгилик бўлиб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар