
Абдуқодир Ҳусановнинг захирага олиниши терма жамоа йиғинларидан кейин бошлангани баъзиларда унинг формаси пасайгани ҳақидаги тахминларни келтириб чиқарди. Аммо бу фақат тасодифий вақт мос келиши бўлиб, асосий сабаб бошқада.
Феврал-март ойларида «Манчестер Сити» катта рақиблар — «Реал», «Ливерпул», «Нюкасл», «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушди. Бу каби ўйинларда жамоа кўпроқ ҳимояланишга муҳтож эди ва Ҳусановнинг тайёргарлиги ва ўйин услуби мос келарди. Аммо кейинги ўйинларда рақиблар анча камроқ хавф туғдирувчи бўлди — «Кристал Пэлас», «Лестер», «Эвертон» ва ҳ.к.
Табиийки, жамоа ҳужумкор услубга ўтди, тўп назорати ортиб, ярим ҳимоячиларга эҳтиёж кучайди. Масалан, феврал-мартда «Сити»нинг тўп назорати 56% бўлган бўлса, сўнгги 4 ўйинда бу кўрсаткич 65%га етган.
Гвардиоланинг кечаги интервьюсида айтиб ўтган фикрлар ҳам аҳамиятли:
«Ҳозир таркибимиз жуда катта. Баъзи футболчилар ҳатто уйда қолишяпти. Биз барчага имконият бера олмаяпмиз. Бу мавсумда жароҳатлар кўп бўлди. Шу боис, биз тайёр ва доимий ўйнай оладиган футболчиларга эътибор қаратамиз».
Ҳусанов бугун «Гудисон Парк»да жамоа билан бирга — бу унинг янада имкониятга эга эканини англатади. Гвардиоланинг жамоасида қайдномага кириш ҳам катта ютуқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар