date
views 0

Хаби Алонсо тез орада «Реал» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда

Хаби Алонсо тез орада «Реал» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда
Германиянинг «Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо яқин орада «Реал Мадрид» устози сифатида фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда машҳур италиялик инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Манбага кўра, испаниялик 42 ёшли мутахассис «қаймоқранглилар» билан келишувга эришган ва шартнома имзолаш учун барча тайёргарликлар якунланмоқда. Айни вақтда «Реал»нинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти эса клубни тарк этиб, Бразилия миллий терма жамоасини бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.

Хаби Алонсо 2022 йилнинг кузидан бери Леверкузеннинг «Байер» клубини муваффақиятли бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа ўтган мавсум Германия Бундеслигасида чемпионликни қўлга киритиб, мамлакат кубогида ҳам ғалаба қозонди. Бундан ташқари, Европа Лигаси финалигача етиб борди. Аммо ҳал қилувчи баҳсда Италиянинг «Аталанта» клубига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Футболчилик фаолиятида ҳам «Реал»да порлаган Алонсо учун мадридликлар клуби бегона эмас. У бу клуб билан кўплаб совринларга эга чиққан. Энди эса ўзининг янги босқичини бош мураббий сифатида айнан ушбу клубда бошлаши мумкин. Бу ҳақда тез орада клубнинг расмий хабар бериши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсо тез орада «Реал» бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда