date
views 659

Карло Анчелотти “Реал”ни тарк этишга қарор қилди. Унинг янги иш жойи ҳам маълум!

Карло Анчелотти “Реал”ни тарк этишга қарор қилди. Унинг янги иш жойи ҳам маълум!
“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти бугунги кунда катта ўзгаришлар арафасида турибди. Испания Кубоги финалида «Барселона»га қарши ўйиндаги аламли мағлубиятдан кейин, италиялик таниқли мутахассис ўз келажаги борасида муҳим бир қарор қабул қилди.

The Athletic нашри тарқатган маълумотга кўра, 65 ёшли мураббий «Қироллик клуби»дан кетишга ва ўз фаолиятини бошқа жойда давом эттиришга қарор қилган. Анчелотти Мадрид клуби раҳбариятига ўзининг аниқ режасини маълум қилган. Унга кўра, тажрибали мутахассис жорий мавсум якунлангач, «Реал»ни тарк этиб, Бразилия миллий терма жамоасини бошқаришни бошламоқчи.

Маълум қилинишича, Анчелотти ва мадридликлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг ёзига қадар белгиланган бўлса-да, томонлар ҳозирданоқ ҳамкорликни тўхтатиш бўйича музокараларга киришган. Ушбу жараён яқин кунларда расман якунланиши мумкин.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, Анчелотти 15 июндан старт оладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам «Реал»ни бошқармаслиги деярли аниқ бўлиб улгурди. Тажрибали мураббий бу мусобақагача Мадрид билан хайрлашади ва ўз эътиборини тўлиқ равишда Бразилия термасига қаратади.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти «Реал» сафида катта ютуқларга эришган ва мухлислар орасида катта ҳурмат қозонган эди. Эндиликда Бразилия миллий жамоаси унинг бошчилигида 2030 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўради. Анчелотти терма жамоа билан катта ғалабаларни нишонлашни режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти “Реал”ни тарк этишга қарор қилди. Унинг янги иш жойи ҳам маълум!