
"Ливерпуль" миллий чемпионатнинг 34-турида "Тоттенхэм"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу орқали муддатидан аввал Англия Премьер-лигасида чемпионликни расман қўлга киритди.
Учрашув "Ливерпуль" учун ёмон бошланди ва 12-дақиқада "Тоттенхэм" сафида Соланке гол киритиб, ҳисобни очди. Бироқ "қизиллар" жавоб зарбасини узоқ куттирмади. Диас, Мак Аллистер ва Гакпо биринчи бўлимда кетма-кет голлар уриб, жамоасига устунлик берди. Иккинчи таймда Муҳаммад Салоҳнинг голи ва Удоджининг автоголи натижасида ҳисоб катта фарқ билан якунланди.
Муҳаммад Салоҳ ўз голи орқали Премьер-лигада 185 та гол билан энг кўп тўп киритган легионерга айланди. Илгари бу рекорд "Манчестер Сити" юлдузи Серхио Агуэрога тегишли эди.
Айни пайтда, Салоҳдан юқорида фақат тўрт инглиз ҳужумчи қолган: Энди Коул (187 гол), Уэйн Руни (208 гол), Ҳарри Кейн (213 гол) ва Алан Ширер (260 гол). 32 ёшли ҳужумчи чемпионатнинг қолган ўйинларида ва кейинги мавсумларда бу кўрсаткичларни ошириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар