date
views 96

Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди

Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Турнинг марказий беллашувларидан бири ҳисобланган баҳсда "Бунёдкор" ОКМК билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голни эса 25-дақиқада бурчак зарбасидан узатилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов боши билан зарба йўллаб, ўз ҳисобига голни ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 15 тага етказиб олиб, 2-ўриндаги "кончилар" билан орадаги фарқни 1 тагача қисқартирди. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Насаф"да эса 17 очко мавжуд.

"Бунёдкор" — ОКМК - 1:0
Гол
: Темурхўжа Абдухолиқов 25, - 1:0 (Музаффар Олимжонов).

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали (5.Александр Зевадинов, 83), 4.Нажмиддин Нормуродов, 6.Бобурбек Йўлдошев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Имеда Ашортиа (8.Мартин Шролер, 69), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 23.Асадбек Раҳимжонов (57.Амир Тўрақулов, 69), 74.Луис Качорри (22.Азизбек Амонов, 75), 77.Музаффар Олимжонов (18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 75).
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 10.Расул Йўлдошев, 30.Сардор Абдунабиев, 66.Азизбек Тўлқунбеков.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Гиорги Папава (11.Рубен Санчес, 46), 6.Авазбек Ўлмасалиев (28.Арихиро Сентоку, 46), 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов (99.Асадбек Собиржонов, 77), 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Саидафзалхон Аҳроров, 77.Нодирбек Абдураззоқов (8.Азиз Холмуродов, 77).
Захира: 25.Дилшод Ёқубов, 4.Миржамол Қосимов, 13.Элдорбек Бегимов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов.
Огоҳлантиришлар: Марко Бугарин 12, Клейди Даци 44, Нажмиддин Нормуродов 45+1, Музаффар Олимжонов 66.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди