
2025-йил 1-ноябрь куни Англия Премер-лигасининг 10-турида "Ноттингем Форест" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. "Сити Граунд" стадионида ўтган ўйин жуда динамик ва мазмунли бўлиб, кўплаб хавфли вазиятлар ҳамда қаттиқ курашларга бой бўлди.
Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан бошлаб тўпни назорат қилиб, қисқа паслар орқали мезбонлар ҳимоясини ёришга ҳаракат қилишди. Бироқ "Форест" ҳимояда ишончли ўйнаб, қарши ҳужумлар билан жавоб берди.
35-дақиқада "МЮ" ҳисобни очди — бурчак тўпи узатилгач, Каземиро бўш қолиб, тўпни дарвозага йўналтирди. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳужумни кучайтирди.
48-дақиқада Морган Гиббс-Уайт бош билан аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Николо Савона Ндойнинг узатмасидан кейин Жезузнинг пасини голга айлантириб, "Форест"ни олдинга олиб чиқди.
Шунга қарамай, Рубен Аморим бошқарувидаги жамоа мезбонларга устунликни сақлаб қолишга имконият бермади. 81-дақиқада Амад Диалло жарима майдони чизиғидан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқалари асабий кураш остида ўтди, иккала жамоа ҳам ғалаба учун имкониятга эга бўлди, аммо ҳисоб ўзгармади.
Ноттингем Форест ва МЮ дуранг ўйнади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг