date

Лидс Кристал Пэласни йирик ҳисобда мағлуб этди


Топ-5 учун курашишга даъвогарлик қилган «Кристал Пэлас» сафардa аутсайдерлар қаторидаги «Лидс»га имконият қолдирмади. Учрашувнинг 38-дақиқасида Итан Ампаду аутдан жарима майдонига узоқ узатма ташлади.

Рикошетдан сўнг тўп Доминик Калверт-Люиннинг оёғига келиб тушди: унинг бир тегинишда йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, бироқ қайтган тўпни яна Калверт-Люин аниқ якунлаб, ҳисобни очди — 1:0. Бир муддат ўтиб Антон Стах ўнг қанотдан пастдан узатма берди, тўп рикошет орқали Паскаль Стрёйкка қайтди.

Стрёйк 20 метрча масофадан воле зарба берди, бироқ Марк Гехининг оёғига теккани боис тўп тўсинга тегди. 45-дақиқада яна Ампаду аутдан жарима майдонига узатма ташлади, Яка Бийол тўпни дарвоза олдига оширди ва Калверт-Люин бош билан аниқ зарба бериб, фарқни иккитага етказди — 2:0.

Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Стах бурчакдан марказга оширди. Тўп Жейден Боглга чиқди, у бош билан дарвоза томон йўллади ва рикошетдан кейин тўп Ампадуга қулай келиб тушди.

Ампаду бир тегинишда ўнг бурчакка йўллаб, ҳисобни йириклаштирди — 3:0. Ўйин охирларида қўшимча дақиқаларда «Кристал Пэлас» 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланди: Жастин Девенни пастдан чап бурчакка аниқ тепди, дарвозабон эса бошқа томонга сакради — 3:1.

Бироқ якунда «Лидс» яна бир гол уриб, йирик ҳисобни тиклади — 4:1. Ушбу ғалабадан сўнг «Лидс» турнир жадвалида 16-ўринга кўтарилди.

«Кристал Пэлас» эса 8-ўринда қолди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лидс Кристал Пэласни йирик ҳисобда мағлуб этди