date

Тошкентда Янги йил байрами нишонланадиган манзиллар эълон қилинди

Тошкентда Янги йил байрами нишонланадиган манзиллар эълон қилинди

Тошкент шаҳрида Янги йил байрамига бағишланган оммавий тадбирлар 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача ўтказилади. Асосий байрам дастурлари ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 гача Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида бўлиб ўтади.

Шунингдек, байрам тадбирлари шаҳарнинг турли туманларида ҳам ташкил этилади. Юнусободда Риксилий 24/7 гастрономик кўчаси, Бектемирда “Compass” савдо мажмуаси ва “Coca-Cola Garden” боғи, Мирободда Тарас Шевченко 24/7 кўчаси, Мирзо Улуғбек туманида “Central Park” ва “Янги Ўзбекистон боғи” байрам манзиллари сифатида белгиланган.

Чилонзорда “Dream Park”, “Humo Arena”, “Magic City” ва Ал-Хоразмий 24/7 кўчаси, Шайхонтоҳурда “Anhor Lokomotiv” боғи ҳамда “Tashkent City” мажмуаси, Яшнободда “Ashxobod” сайилгоҳи, Яккасаройда “NEXT” савдо мажмуаси, Янгиҳаётда эса Меҳригийо 24/7 кўчаси ҳам байрам тадбирлари учун очиқ бўлади.

Байрам кунлари концертлар, кўргазмалар ва турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилади. Тадбирлар ҳақида батафсил маълумот Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматида эълон қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Янги йил байрами нишонланадиган манзиллар эълон қилинди