
Ла Лиганинг 17-тури доирасида бўлиб ўтган «Вильярреал» — «Барселона» учрашуви каталонияликлар учун муваффақиятли якунланди. Сафарда майдонга тушган «кўк-анорранглилар» рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритди.
Беллашувнинг илк дақиқалариданоқ «Барселона» ўйин назоратини қўлга олди. 12-дақиқада жамоа етакчиларидан бири Рафинья пенальти зарбасини аниқ ижро этиб, ҳисобни очди. Ушбу гол меҳмонларга ишонч бағишлади ва ўйин суръатини ўз фойдасига буриш имконини берди.
Биринч тайм давомида «Вильярреал» вазиятни тенглаштиришга уриниб кўрди, аммо 39-дақиқада майдон эгалари жиддий йўқотишга учради. Ренато Вейга қоидабузарлик учун қизил карточка олиб, жамоасини кам сонда қолдирди. Бу ҳолат учрашув тақдирига жиддий таъсир кўрсатди.
Иккинчи бўлимда Ханси Флик шогирдлари сон жиҳатдан устунликдан оқилона фойдаланди. 63-дақиқада ёш иқтидор Ламин Ямал жамоавий ҳужумни аниқ зарба билан якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг «Барселона» ўйинни хотиржам назорат қилди ва рақибга жиддий имконият қолдирмади.
Вилярреал – Барселона 0:2
Голлар: Рафиня 12 пен, Ямал 63
Вилярреал – Луис Жуниор, Наварро, Марин, Вейга, Кардона, Бучанан, Комесаня, Парехо, Молейро, Пепе, Перес (Микаутадзе, 65).
Барселона – Жоан Гарсия, Кунде (Касадо, 79), Кубарси, Жерар Мартин, Балде, Эрик Гарсия (Бернал, 66), Фермин Лопес (Рэшфорд, 63), Де Йонг, Ямал, Рафиня, Ферран (Левандовски, 62)
Огоҳлантиришлар: Бушанан 73 – Эрик Гарсия 58
Четлатиш: Вейга 39
Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» жамғарган очколари сони 46 тага етди ва жамоа Ла Лига турнир жадвалида пешқадам сифатида ўз ўрнини сақлаб қолди. Каталонияликлар барқарор ўйини ва натижадорлиги билан чемпионликка жиддий даъвогар эканини яна бир бор исботлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.