date

«Интер» Франк Кессиени А Серияга қайтаришни кўзламоқда

«Интер» Франк Кессиени А Серияга қайтаришни кўзламоқда

Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Франк Кесси Италия А Сериясига яна қайтиши мумкин. 29 ёшли ивуариялик футболчи «Интер»нинг қизиқиш доирасига кириб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Маттео Моретто ва Фабричио Романо хабарига кўра, «нерадзуррилар» мавсум якунлангач бўлиши мумкин бўлган трансфер юзасидан футболчининг атрофидагилар билан яқин орада учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Кессининг амалдаги шартномаси ярим йилдан сўнг тугайди ва у эркин агент сифатида ҳам бозорга чиқиши мумкин.

Қайд этилишича, Кессининг агентлари яқинда А Сериянинг яна бир гранди — «Ювентус» вакиллари билан ҳам учрашган. Собиқ «Милан» юлдузининг кейинги қадамлари ҳозирча очиқланмаяпти, Transfermarkt портали эса унинг қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Франк Кессиени А Серияга қайтаришни кўзламоқда