Amazon дронлар ҳужумидан сўнг маълумотлар марказини ярим йилда тиклайди

1 дақиқа ўқиш297
Amazon дронлар ҳужумидан сўнг маълумотлар марказини ярим йилда тиклайди

Amazon компаниясининг Яқин Шарқдаги булутли хизматлар мижозлари уруш оқибатида зарар кўрган маълумотлар марказлари тикланишини яна бир неча ой кутишларига тўғри келади. Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайндаги учта Amazon маълумотлар марказига дронлар ҳужум қилганидан сўнг, тизимни тўлиқ тиклаш қарийб ярим йил вақт олиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Amazon компанияси BAA ва Баҳрайндаги булутли серверлар Яқин Шарқдаги можаро оқибатида зарар кўрганини ва мижозлар иловаларини қўллаб-қувватлай олмаслигини маълум қилди. Компания нормал иш ҳолати тиклангунига қадар ҳисоб-китоб операциялари тўхтатилганини билдирди.

AWS ўз мижозларига ресурсларни бошқа булутли ҳудудларга кўчиришни ва захира нусхаларидан фойдаланишни тавсия қилди. Дубайда жойлашган Сареем каби баъзи мижозлар бошқа маълумотлар марказларига ўтиш орқали ўз фаолиятини тезда тиклашга муваффақ бўлди.

Булутли хизматларни тўлиқ тиклаш ярим йил давом этиши дронлар ҳужуми етказган зарар кўламидан далолат беради. Ички ҳужжатларга кўра, битта маълумотлар марказининг ўзида 14 та EC2 сервер стойкаси ишдан чиққан ва яна 5 таси зарар кўрган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?