date

Юрген Клопп ёшлар учун янги лига ташкил этмоқчи

Юрген Клопп ёшлар учун янги лига ташкил этмоқчи

Германиялик таниқли мураббий Юрген Клопп янги футбол мусобақасини йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда Bild нашри журналистлари хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Клопп U21 тоифасида алоҳида лига стартини беришни режалаштирмоқда. Ғоя шундан иборатки, ёш футболчилар Бундеслигада ўйнашдан олдин мунтазам ўйин амалиёти ва тажриба тўплаш имконига эга бўлади. Мураббий янги лойиҳа масаласини аллақачон бошқа футбол мутахассислари билан муҳокама қилмоқда.

Ҳозирда Юрген Клопп “Red Bull” тизимида футбол йўналиши бўйича раҳбар сифатида фаолият юритмоқда.

Аввалроқ Европа ОАВда немис мутахассиси Мадриднинг “Реал” клубида бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп ёшлар учун янги лига ташкил этмоқчи