Юрген Клопп ёшлар учун янги U21 лигасини ўйлаб топди

Германиялик футбол мутахассиси Юрген Клопп янги турнир ташкил этиш ғояси устида ишламоқда. Bild нашри журналистлари хабарига кўра, у навбатдаги лойиҳасини футбол оламидаги бир қатор расмийлар билан муҳокама қилиб улгурди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Клопп U21 ёш тоифаси учун алоҳида лига ишга туширишни хоҳлайди. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга Бундеслигада майдонга тушишдан аввал тажриба тўплаш ва ўзини кўрсатиш имконини бериши кўзда тутилган.
Айни пайтда Юрген Клопп «Red Bull» тизимида футбол йўналиши раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда.
Аввалроқ Европа ОАВда немис мутахассиси келажакда Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг