date

Юрген Клопп ёшлар учун янги лига тузмоқчи

Юрген Клопп ёшлар учун янги лига тузмоқчи

Германиялик таниқли мураббий Юрген Клопп янги футбол турнирини йўлга қўйиш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Клопп U21 ёш тоифаси учун алоҳида лига ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга Бундеслигада майдонга тушишдан олдин тажриба тўплаш имконини бериши кўзда тутилган.

Хабарда айтилишича, Клопп янги лойиҳа старти масаласини аллақачон бошқа футбол раҳбарлари билан муҳокама қилиб улгурди.

Айни пайтда Юрген Клопп «Red Bull» тизимида футбол йўналиши бўйича раҳбар сифатида фаолият юритмоқда.

Шунингдек, аввалроқ Европа матбуотида немис мутахассиси келажакда Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп ёшлар учун янги лига тузмоқчи