date

Ўзбекистон ташқи қарзи кескин ошди

Ўзбекистон ташқи қарзи кескин ошди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича янгиланган рақамлар эълон қилинди ва улар жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистон Марказий банки маълумотига кўра, 2025 йил давомида мамлакатнинг умумий ташқи қарзи қарийб 18 миллиард долларга ўсиб, 82,2 миллиард долларга етган.

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, давлат ташқи қарзи 40,5 миллиард доллар миқдорида қайд этилган. Шу билан бирга, унинг ялпи ички маҳсулотга нисбати пасайиш тенденциясини сақлаб қолган ва 27,5 фоизни ташкил этган. Мутахассислар таъкидлашича, мазкур қарзлар асосан узоқ муддатли ва имтиёзли шартларда жалб қилингани муҳим аҳамиятга эга.

Корпоратив сектор ҳам ташқи молия манбаларидан фаол фойдаланмоқда. Хусусан, корхона ва банклар томонидан жалб қилинган ташқи қарзлар ҳажми 41,7 миллиард долларга етган бўлиб, бу ЯИМга нисбатан 28,4 фоизни ташкил қилади. Қайд этилишича, ушбу маблағларнинг катта қисми — 90 фоиздан ортиғи узоқ муддатли шартлар асосида олинган.

Шунингдек, корпоратив ташқи қарз таркибида хорижий инвесторлардан жалб қилинган маблағлар 6,5 миллиард доллар, халқаро облигациялар орқали жалб қилинган ресурслар эса 7,3 миллиард долларга тенг бўлган. Қолган қисми эса хусусий сектор томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва бизнесни ривожлантириш учун жалб қилинган.

Халқаро валюта жамғармаси ҳамда халқаро рейтинг агентликлари баҳосига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарз юки ҳозирча ўртача даражада сақланмоқда. Айниқса, корпоратив қарзлар бўйича давлатнинг тўғридан-тўғри мажбурияти йўқлиги, уларни тўлаш масъулияти корхоналар ва банклар зиммасига юклангани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ташқи қарзи кескин ошди