date

«Фенербахче» Канте трансферини январ охиригача якунламоқчи

«Фенербахче» Канте трансферини январ охиригача якунламоқчи

Туркиянинг «Фенербахче» клуби «Ал-Иттиҳод» ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте бўйича музокараларни тўхтатмаяпти ва келишувни январ якунига қадар ёпишни мақсад қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, футболчининг ўзи ҳам Истанбул жамоасига ўтишга ижобий қарамоқда. Француз футболчига Доменико Тедеско таклиф қилаётган лойиҳа ёқмоқда, томонлар оғзаки келишувга ҳам эришган. Бироқ асосий тўсиқ — «Ал-Иттиҳод» Кантенинг кетишига рози эмас.

Канте 2023 йилда «Челси»дан эркин агент сифатида Саудия клубига қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди ва 1 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Фенербахче» Канте трансферини январ охиригача якунламоқчи