date

Рафинья Анчелоттининг ишлаш услубидан ҳайратда қолди

Рафинья Анчелоттининг ишлаш услубидан ҳайратда қолди

Бразилия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Рафинья бош мураббий Карло Анчелоттининг жамоага таъсири ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, Анчелотти уни ишлаш услуби ва футболчиларга яқин бўлиши билан жуда ҳайратга солган. Рафинья Sofascore’га берган интервьюсида мураббий келганидан кейин терма жамоада ўзаро алоқа ва боғлиқлик яна тиклана бошлаганини таъкидлади.

Яқин ёзда Бразилия Анчелотти бошқарувида жаҳон чемпионатида қатнашади. Гуруҳ босқичида “селесао” Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади. Ушбу квартетда бразилияликлар асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги мундиалда Бразилия терма жамоаси чорак финал босқичида мусобақани тарк этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья Анчелоттининг ишлаш услубидан ҳайратда қолди