date

Роналдуни четга суриб, унинг ўрнига юлдуз қидирмоқда

Роналдуни четга суриб, унинг ўрнига юлдуз қидирмоқда

Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози эканини кўрсатиб, «Ал-Наср»нинг сўнгги икки учрашувида майдонга тушмади. Манбаларга кўра, Саудия клуби 41 ёшли португалиялик футболчини қўйиб юборишга ҳам тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Саудия Арабистонида лигадаги Роналду ўрнини бошқа жаҳон даражасидаги юлдуз билан тўлдириш истаги бор. Асосий нишон сифатида «Ливерпул» етакчиси Моҳамед Салоҳ кўрилмоқда, муқобил вариант эса «Манчестер Юнайтед» футболчиси Бруно Фернандеш. Бу ҳақда Transfer News Live The i Paper'га таяниб хабар берди.

ОАВ аввал ҳам 33 ёшли Салоҳ ва 31 ёшли Фернандешни Саудия клублари билан боғлаган. Transfermarkt баҳосига кўра, уларнинг тахминий нархи мос равишда 30 ва 40 миллион еврoни ташкил этади.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдуни четга суриб, унинг ўрнига юлдуз қидирмоқда