Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида махсус рол тайёрламоқда

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион"га ўтганидан бери ўзини ёрқин кўрсатяпти. Шу фонда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқинлашиб келаётган йиғинга чақириш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, март ойидаги навбатдаги халқаро танаффусда Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
Март охирида Бразилия мундиалга тайёргарлик доирасида Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг