«Ал-Наср» Роналдуни алмаштиришга яқин, икки номзод тилга олинди

Криштиану Роналду клуб бошқарувидаги қарорлардан норози эканини билдириб, «Ал-Наср»нинг сўнгги икки учрашувида майдонга тушмади. Манбаларга кўра, Саудия клуби 41 ёшли юлдуз билан хайрлашиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Саудия Арабистонида Роналду ўрнини Про-лигада бошқа глобал даражадаги футболчи эгаллашини исташмоқда. Асосий мақсад сифатида «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ кўрсатилган, муқобил номзодлар қаторида эса «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш ҳам бор. Бу ҳақда Transfer News Live The i Paper нашрига таяниб хабар берди.
Аввалроқ 33 ёшли Салоҳ ва 31 ёшли Фернандешнинг Саудия клублари билан боғлиқ эҳтимолий трансфери ҳақида ОАВда бир неча бор ёзилган. Transfermarkt маълумотига кўра, уларнинг тахминий нархи мос равишда 30 ва 40 миллион еврoни ташкил этади.
Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!