date

«Ал-Наср» Роналдуни алмаштириш ҳақида ўйламоқда, икки ном тилга олинди

«Ал-Наср» Роналдуни алмаштириш ҳақида ўйламоқда, икки ном тилга олинди

Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози эканини очиқ кўрсатди: португалиялик «Ал-Наср»нинг сўнгги икки учрашувини ўтказиб юборди. Саудия томони 41 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр экани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Саудия Арабистонида лигада Роналдунинг ўрнини жаҳон даражасидаги бошқа юлдуз эгаллашини хоҳлашмоқда. Transfer News Live The i Paper’га таяниб ёзишича, асосий мақсад — «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ, муқобил вариант сифатида эса «Манчестер Юнайтед» етакчиси Бруну Фернандеш кўриб чиқилмоқда.

33 ёшли Салоҳ ҳам, 31 ёшли Фернандеш ҳам аввалроқ Саудия клублари билан бир неча бор боғланган. Transfermarkt баҳосига кўра, уларнинг нархи мос равишда 30 ва 40 миллион еврони ташкил этади.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналдуни алмаштириш ҳақида ўйламоқда, икки ном тилга олинди