Анчелотти Эндрикка Бразилия терма жамоасида алоҳида рол беради

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида "Реал"дан ижара асосида "Лион"га кўчиб ўтгач, Францияда ёрқин ўйини билан кўзга ташланмоқда. Шу фон’да Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқинлашиб келаётган йиғинга чақиришни кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри L’Equipe маълумотига таяниб ёзишича, Эндрик март ойидаги навбатдаги халқаро танаффус пайтида Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
Март охирида Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!