Анчелотти Эндрикка Бразилия сафида алоҳида рол тайёрламоқда

Ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида “Реал”дан ижара асосида “Лион”га ўтганидан бери ўзини ёрқин кўрсатмоқда. Шу фон’да Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқин орадаги йиғинга чақиришни кўзлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри L’Equipe манбасига таяниб ёзишича, март ойидаги навбатдаги халқаро танаффусда Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.
Март ойи охирида Бразилия жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг