date

Роналду талаблари бажарилмаса, ёзда «Ал-Наср»дан кетади

Роналду талаблари бажарилмаса, ёзда «Ал-Наср»дан кетади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубни тарк этиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда. The Touchline нашри Саудия ОАВларига таяниб хабар беришича, португалиялик футболчи Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси клубнинг айрим трансферларини тўхтатиб, жамоанинг чемпионлик имкониятларини пасайтирганига ишонмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли юлдуз «Ал-Ҳилол» фойдасига бирёқлама муносабат борлигидан ҳам норози. Агар унинг эътирозлари ва талаблари инобатга олинмаса, Роналду мавсум якунлангач, бўлажак ёзда Саудия чемпионатини тарк этиши мумкин.

Манбага кўра, Роналду шу сабаблар туфайли жамоанинг кетма-кет икки учрашувини ўтказиб юборган. Ҳозирча у майдонга қайтишни ҳам режалаштирмаётгани айтилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду талаблари бажарилмаса, ёзда «Ал-Наср»дан кетади