date

«Ал-Наср» Роналду ўрнига иккита юлдузни кўзламоқда

«Ал-Наср» Роналду ўрнига иккита юлдузни кўзламоқда

Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози бўлиб, норозилик сифатида «Ал-Наср»нинг сўнгги икки учрашувида майдонга тушмади. Саудия томони 41 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр экани айтиламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Саудия Арабистонида лигадаги Роналду ўрнини бошқа глобал даражадаги юлдуз эгаллашини хоҳламоқда. Асосий нишон — «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ. Муқобил вариант сифатида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш номи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live The i Paper манбасига таяниб хабар берди.

33 ёшли Салоҳ ва 31 ёшли Фернандеш аввал ҳам Саудия клублари билан боғланган. Transfermarkt баҳосига кўра, уларнинг трансфер қиймати мос равишда 30 ва 40 миллион еврони ташкил этади.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду ўрнига иккита юлдузни кўзламоқда