date

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий рольга тайёрламоқда

Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий рольга тайёрламоқда

Қишда “Реал”дан ижара асосида “Лион”га ўтган ҳужумчи Эндрик Францияда ўзини ёрқин томондан кўрсатмоқда. Шу фон’да Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти уни яқинлашиб келаётган йиғинга чақиришга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline нашри L’Equipe’га таяниб ёзишича, март ойидаги халқаро танаффус пайтида Эндрик Бразилия терма жамоасининг асосий марказий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Март охирида Бразилия жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Франция ва Хорватияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Эндрикни Бразилия ҳужумида асосий рольга тайёрламоқда