date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда яна ютқазди

Леонид Слуцкий мураббийлигидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги ўйинда ҳам очкосиз қолди. Хитой клуби умумий босқич 6-турида сафarda «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: мезбонлар ҳимоячиси Ҳаято Араки ҳал қилувчи зарбани аниқ ижро этди. Шу тариқа «Шанхай Шенхуа» турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қайд этди.

Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғариб, учинчи поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» ОЧЛда яна ютқазди