date

Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда

Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда

Криштиану Роналду учрашувларда майдонга тушмаётган бир пайтда унинг рақиблари голларни кетма-кет уришда давом этмоқда. Португалиялик ҳужумчи тўпурарлар рўйхатидани етакчиликни аввал «Ал-Аҳли» футболчиси Айвен Тонига бой берганди, энди эса «Ал-Кадисия» вакили Хулиан Киньонес ҳам Роналдудан ўзиб кетди. Роналду ҳисобида 17 та гол бор, Тони 19 марта, Киньонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли форвард ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши эҳтимолдан холи эмас. Футболчи Саудия Арабистони Суверен фонди «Ал-Ҳилол»ни «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ қўллаб-қувватлаяпти, деб ҳисоблайди ва шу боис чемпионатда адолатли рақобат бўлиши қийинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду тўпурарлар пойгасида ортда қолиб бормоқда