date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида сафaрда “Хиросима”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва бу ўйинда ҳам очкосиз қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани йўллади. Натижада Хитой клуби ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Олти турдан сўнг “Шанхай Шенхуа” 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди