date

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди навбат плей-оффга: 16 жамоа стиков раундда майдонга чиқиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани ўйнаб беради. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз клуби эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни таништирди. У қуюқ рангларда ишланган бўлиб, устида оқ юлдузлар акс этган. Тўп Adidas компанияси томонидан тайёрланган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи баҳс 30 май, шанба куни ўйналади.

Ҳозирги амалдаги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”га имкони қолдирмай, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди