Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиёда яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида навбатдаги учрашувдан ҳам очкосиз қайтди. Хитой клуби умумий босқичнинг 6-турида сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндаги ягона гол 78-дақиқада урилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки ҳал қилувчи зарбани амалга оширди. Бу натижа «Шанхай Шэньхуа» учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонада жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг