Непомняшчий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Машҳур россиялик мураббий Валерий Непомняшчий ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Франциядаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи учрашувини яқинда ўтказди: принципиал баҳсда парижликлар “Марсель”ни йирик ҳисобда таслим этди — 5:0.
“Мен доим айтаман: у ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этсин. У ўз ўйини билан аллақачон бир неча бор ҳаммасини исботлаган”, — дея Непомняшчийнинг сўзларини “Match TV” келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда “Краснодар”дан Лига 1 га кўчиб ўтганди. ПСЖ сафида 26 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигаси, ФИФА Қитъалараро кубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда Франциядаги барча совринлар — Лига 1, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!