date

Луис Энрике де Дзербининг иш услубини юксак баҳолади

Луис Энрике де Дзербининг иш услубини юксак баҳолади

Франция чемпионатининг навбатдаги турида ПСЖ принципиал рақиби Марселни йирик ҳисобда мағлуб этиб, майдонда тўлиқ устунлик қилди. Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике учрашувдан кейин рақиб жамоа устози Роберто де Дзербининг фаолиятини алоҳида эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энрике италиялик мутахассиснинг ҳужумкор фалсафаси ва ғалабага интилишини юқори баҳолади. “Унинг ишлаш услуби менга ёқади. Ҳужумкор футболни танлайди, доим ғалаба учун ўйнайди. У Франция чемпионатидаги энг кучли мураббийлардан бири”, — дея Энрике сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Айни пайтда ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва Лансдан икки очко олдинда. Марсел эса ҳозирча тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике де Дзербининг иш услубини юксак баҳолади