date

Почеттино АПЛни ютишни мақсад қилганини айтди

Почеттино АПЛни ютишни мақсад қилганини айтди

«Тоттенҳем»нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Англия Премьер-лигасини жуда соғинганини яширмади. Мутахассис АПЛга албатта қайтиш ниятида эканини таъкидлади ва вақт ўтгани сари бу мақсадга янада тайёр бўлиб бораётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мен яна уриниб кўраман. АПЛни ютиш — орзум. Қайси клуб билан ва қачон бўлишини билмайман, аммо бунга тайёрман. Ҳозир мураббийлик фаолиятимнинг энг кучли давридаман», — дея Почеттинонинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Айни пайтда Почеттинонинг собиқ жамоаси — Лондоннинг «Тоттенҳем» клуби чемпионат жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Почеттино АПЛни ютишни мақсад қилганини айтди