date

Непомнящий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Непомнящий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади

Россиялик таниқли мураббий Валерий Непомнящий ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг Франциядаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи учрашувини ўтказди — парижликлар принципиал баҳсда «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этишди (5:0).

«Мен доим айтаман: у ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этади. У ўз ўйини билан кўп бор ҳаммасини исботлаган», — деди Непомнящий «Матч ТВ»га.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2023 йилда «Краснодар»дан Лига 1га кўчиб ўтган. ПСЖ сафида 26 ёшли дарвозабон Чемпионлар лигаси, FIFA Қитъалараро кубоги, УЕФА Суперкубоги ҳамда Франциядаги барча совринларни — Лига 1, Кубок ва Суперкубокни қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Непомнящий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади