Денис Макаров жароҳат олиб, муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг "Кайсериспор" клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб маълумотига кўра, тиббий текширувлар давомида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда Макаровнинг даволаниши давом этмоқда.
Макаров "Кайсериспор" сафида 3 февраль куни "Галатасарай"га қарши баҳсда дебют қилганди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, Макаров жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, элитада қолиш учун кураш олиб бормоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг "Динамо" клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг