Денис Макаров «Кайсериспор»да жароҳат олиб сафдан чиқди

Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, тиббий текширувлар натижасида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафида 3 февраль куни «Галатасарой»га қарши ўйинда дебют қилган эди. Учрашув 0:4 ҳисобида якунланган, Макаров жамоаси эса турнир жадвалида 17-ўринда бориб, лигада қолиш учун курашмоқда. Футболчи аввалроқ Москванинг «Динамо» клубида ўйнаган ва жамоани эркин агент сифатида тарк этганди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг