Романо Влаховичнинг «Барселона»га эҳтимолий трансферига изоҳ берди

«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишлар Европа футболида яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик форвард каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкинлиги айтилаётган эди: футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Сербия терма жамоаси мураббийлар штаби томонидан айтилган гаплар эса бу тахминларни янада кучайтирганди.
Бироқ машҳур инсайдер Фабритсио Романо бу борадаги хабарларни рад этди. Унинг сўзларига кўра, терма жамоа вакилининг баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди: Влахович ҳали ҳеч ким билан келишувга эришмаган, «Ювентус» спорт директори Оттолини эса шартномани узайтириш вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Романо, шунингдек, «Барселона» октябрь ойида футболчи билан алоқага чиққанини, аммо кейинги қадамлар Роберт Левандовскининг ҳолати ва клубдаги вазиятга боғлиқлигини таъкидлади.
Влаховичга қизиқиш билдираётган клублар рўйхатида «Бавария», «Милан» ва бошқа жамоалар ҳам тилга олинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!