date

Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариқ берилди

Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариқ берилди

Францияда «Лион» ҳужумчиси Эндрикка кўрсатилган қизил карточка билан боғлиқ вазият қайта кўриб чиқилди. Бразилиялик футболчи Лига 1 доирасида «Нант»га қарши учрашувда (1:0) майдондан четлатилганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Интизомий комиссия йиғилишида қизил карточкани сариқ карточкага алмаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу 19 ёшли ҳужумчи учун иккинчи сариқ бўлгани боис, Эндрик барибир бир ўйинга дисквалификация олади.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик форвард қишда Мадриднинг «Реал» клубидан «Лион»га келиб қўшилган. Томонлар ижара битимини расмийлаштирган.

Эндрик француз жамоаси сафида ҳозиргача тўртта учрашув ўтказиб, учта гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрикнинг қизил карточкаси бекор қилиниб, сариқ берилди