date

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди

Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Юрий Сёмин «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида ПСЖ дарвозабони Матвей Сафоновнинг жамоа сафидаги ўйинлари ва самарадорлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сёминнинг таъкидлашича, бугун Сафонов Париж клубида шубҳасиз асосий дарвозабонга айланган ва старт таркибида майдонга тушишга муносиб. Мутахассис, хатолар бўлса, ўйин амалиёти камайиши мумкинлигини ҳам қўшиб ўтди: «Футболда ҳаммаси қонуний», деди у.

26 ёшли посбон жорий мавсумда Лига 1 доирасида тўрт учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди. Икки баҳсда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Чемпионлар лигасида ҳам Сафонов икки ўйин ўтказиб, бир марта тўпни ўз дарвозасидан олиб чиқди.

Сафоновнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сёмин Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинига баҳо берди