Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам инкор қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, ҳаммаси Мессининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. У ўзини 100 фоиз тайёрликдан ҳатто 1 фоизга пастроқ сезса ҳам, жаҳон чемпионатига йўл олмаслик қарорини қабул қилиши мумкин.
Месси MLS даражасини мундиал олдидан энг юқори спорт формасига чиқиш учун етарлича рақобатли эмас, деб ҳисоблайди. Шу боис у бу камчиликни тўлиқ, яъни 100 фоизлик жисмоний тайёргарлик билан қоплаш кераклигини тушунади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида титулини ҳимоя қилади. Охирги мундиал финалида «альбиселесте» Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!