Куртуа «Бенфика» билан баҳсда бу сафар бошқача бўлишини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган тўқнашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам учрашган ва ўша беллашув «қаймоқранглилар» учун омадсиз якунлангандӣ: 2:4 ҳисобидаги мағлубият «Реал»ни 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилди. Энди эса Алваро Арбелоа бошчилигидаги жамоа плей-оффнинг стик босқичида яна «бургутлар» билан рўпара келади.
«Лиссабондаги ўйин жуда оғир кечган. Бу стадионда ғалаба қозониш осон эмас. Ўша куни биз энг яхши футболимизни кўрсата олмагандик, аммо хатолардан сабоқ чиқардик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда «Бернабеу»даги жавоб учрашуви борлигини яхши тушунамиз», — деди Куртуа.
Илк учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!