date

Роналду навбатдаги ўйинда майдонга тушишга қарор қилди

Роналду навбатдаги ўйинда майдонга тушишга қарор қилди

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг навбатдаги учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида "Ан-Наср"нинг сўнгги икки ўйинини ўтказиб юборган эди. Бироқ у энди майдонга қайтиш бўйича якуний қарорга келди. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, юлдузли ҳужумчи шанба куни "Ал-Фатеҳ"га қарши баҳсда ўйнашга тайёр.

Роналду ва жамоа аллақачон ўйин бўлиб ўтадиган Ал-Ҳаса шаҳрига етиб борган. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда "Ан-Наср" Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду навбатдаги ўйинда майдонга тушишга қарор қилди