date

Мартинес Роналду қачон футболни тарк этишини айтди

Мартинес Роналду қачон футболни тарк этишини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду қачон фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Февраль бошида 41 ёшни қарши олган Роналду ҳали ҳам юқори формани сақлаб турибди. Мартинеснинг таъкидлашича, унинг жисмоний кўрсаткичлари яна узоқ вақт ўйнашга етади.

«Унинг жисмоний ҳолати яна, яна ва яна ўйнашга мос. Менимча, масала қачон ўзи бунинг учун тўғри пайт келганини ҳис қилишида. У ўзига нисбатан жуда талабчан футболчи. Жамоага энди фойда бера олмаётганини англаган пайтда, тўхташ қарорини ҳам ўзи қабул қилади», — деди Мартинес BBCга берган интервьюсида.

Клуб миқёсида Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп сурмоқда. Хабарларга кўра, юлдуз футболчи шанба куни бойкотдан сўнг таркибга қайтиши кутилмоқда.

Роналду сўнгги учрашувларнинг бир нечтасини ўтказиб юборди: у клуб бошқарувидаги айрим қарорлардан норози эканини шу тарзда билдирган.

«Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашувини LiveResult орқали матнли трансляцияда кузатиш мумкин бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мартинес Роналду қачон футболни тарк этишини айтди