date

«Бавария» Нойернинг жароҳати бўйича расмий хабар берди

«Бавария» Нойернинг жароҳати бўйича расмий хабар берди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бир муддат жамоа сардори Мануел Нойерсиз қолади. Клуб расмий сайти орқали дарвозабоннинг жароҳати ҳақида баёнот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бундеслига доирасида «Вердер»га қарши ўйинда Нойер чап болдир мушагида мушак толаси йиртилишини олган.

«Бавария» 39 ёшли посбоннинг тикланиш муддатларини ҳозирча очиқламади. Германия ОАВ аввалроқ Нойер 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзганди.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» «Вердер»ни 3:0 ҳисобида йирик тарзда мағлуб этди. Мюнхенликлар Бундеслигада ишончли пешқадам, иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си улардан олти очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Нойернинг жароҳати бўйича расмий хабар берди