date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бўйи кўрсатмаслик билан боғлиқ вазиятдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу учрашувда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий буни олдинда турган муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйин билан изоҳлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор қатнашмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди