date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берилганини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам унинг иштироки бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий бунга сабаб сифатида олдинда турган муҳим «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинни кўрсатди.

Шунингдек, у Роналду учун бундай танаффуслар янгилик эмаслигини эслатди: Жезуш сўзларига кўра, саудияликлар мамлакат ташқарисида ўтказиладиган учрашувларда у аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган. Бу фикрни Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги дам берилганини айтди